41

Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутяпти?

ЖАМИЯТ 19.07.2019, 12:49
1214
Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутяпти?

Республика Гидрометеорология маркази 20 - 23 июль кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 июлда 24-29 даража, 23 июлда 22-27 даража, кундузи 20 июлда 40-45 даража, 21-22 июлда 36-41 даража, баъзи жойларда 43-44 даражагача, 23 июлда 36-41 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22 июлда кечаси 24-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража, 23 июлда кечаси 25-30 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 20-22 июлда 38-43 даража, 23 июлда 36-41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22 июлда кечаси 24-29 даража, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража, 23 июлда кечаси 25-30 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 20-22 июлда 37-42 даража, 23 июлда 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Комментарии