Му5
50

Қорақалпоғистон халқ рассомлари аскарларга маҳорат дарсини ўтди

ЖАМИЯТ 19.07.2019, 16:23
489
Қорақалпоғистон халқ рассомлари аскарларга маҳорат дарсини ўтди

Кеча, 18 июль куни Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси Улбосин Утегенова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Қорақалпоғистон халқ рассоми Женис Лепесов, Қорақалпоғистон халқ рассоми, академик Сарсенбай Байбосинов иштирокидаги тадбирда муддатли ҳарбий хизматчилар нафақат рассомлар ижоди билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди, балкиҳарбий қисмда қорақалпоқ рассомлари томонидан ташкиллаштирилган кўчма кўргазма асарларидан баҳраманд бўлишди. Шунингдек, маданият соҳасида кўп йиллардан буён меҳнати сингган Шинаргул Пахретдинованинг “Кўнглимда борим” номли шеърий тўплам тақдимоти тадбирнинг мазмунли ўтишини таъминлади.

Санъатсевар аскарлар томонидан жонли тарзда меҳмонларга ижро этилган қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида қорақалпоқнинг таниқли халқ рассомлари томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди. Мазмунли ва таассуротларга бой ўтган ижодий учрашув хусусида ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ойбек Мамадалиев шундай дейди:

– Аскарларни санъатга ва китобхонликка қизиқишларини ошириш мақсадида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб келмоқдамиз. Бу галги тадбиримиз ноанъанавий тарзда бўлиб ўтди. Аскарлар рассом ижодини ўрганиш билан бир қаторда, расм чизиш сирларини ҳам оз бўлса-даўрганиб олишди. Ҳарбий қисмимизда аскарлар учун тасвирий санъат тўгарагини ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бир йиллик ҳарбий хизматдан сўнг армияда ўрганган билимлари, кун келиб асқотиши мумкин.

Шимоли ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz