Долзарб мавзулар Фото

Ҳарбий округларда илк бор йилига 700 нафарга яқин ҳарбий чавандозлар тайёрланади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.07.2019, 11:57

Мудофаа вазирлиги таркибидаги ҳарбий округларда мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник-мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларида йилига 700 нафарга яқин ҳарбий чавандозлар тайёрланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ўқув марказлари фаолияти Президентнинг 2018 йил 12 декабрь кунидаги ПҚ-4061 сонли қарорига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги таркибида ташкил этилди.

Шунингдек, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотидаги айрим мутахассисликлар яъни алоқа, ошпаз, ҳайдовчи йўналишларида ўқитиш 2019 йилнинг январь ойидан вазирлик зиммасига юклатилди.

Ҳозирги вақтда Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ҳузурида 100 нафар ҳарбий чавандозлар билан машғулотлар ташкил этилган.

Ушбу даргоҳда мудофаа вазирлиги ҳамда марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан моддий-техник базасини такомиллаштириш ва тайёрловдаги мутахассисликларни сон ва сифат даражасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, марказ раҳбари – ҳарбий лавозими очилди. Шу билан бирга, республика миқёсида “Энг яхши марказ” танлови ўтказилмоқда. Айни дамда Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги ўқув марказ фаолиятиҚуролли Кучлар бош штабига қарашли Ташкилий сафарбарлик бош бошқармаси офицерлари томонидан текшириляпти.

Республика бўйича 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ёшлар 6 ойлик ўқув курсларида ўқитилади. Ушбу марказга чақирувчилар тиббий кўрик ва имтиҳон асосида ва чақирув ёшида бўлган (18-23 ёш) фуқаролар қабул қилинади. Ҳафтасига 5 кунлик ўқув соати, ҳарбий кийим-бош, ётоқхона билан таъминланиб, мазкур тайёрлов курсларидан ўтганлар имтиёз асосида бир йиллик ҳарбий хизматга (чақирув комиссиясини қарори асосида) юборилади.

Маълумот учун, мазкур ўқув марказлари барча вилоятларда, ҳарбий чавандозлик мутахассислиги эса Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида мавжуд. Ушбу таълим масканларида таҳсил олган чақирилувчилар келгусида Мудофаа вазирлиги, ДХХ чегара қўшинлари ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги таркибида ҳарбий хизматни ўташ кўзда тутилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии