Долзарб мавзулар Фото

Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.07.2019, 12:41

Божхона ходимлари республикамизга телефон хотира карталарини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси “Поп” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Опель астра” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, унинг орка ўриндиғи ҳамда юкхона қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 8,5 миллион сўмлик 350 дона турли ўлчамдаги телефон хотира карталари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии