Му5
50

Португалияда қасддан ўт қўйиш оқибатида одамлар жароҳатланди

ДУНЁ 23.07.2019, 16:13
568
Португалияда қасддан ўт қўйиш оқибатида одамлар жароҳатланди

Португалияда қасддан ўт қўйиш оқибатида 3000 гектар ўрмон ёниб кетди, 20 ортиқ инсон эса жароҳатланди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Аланга шанба куни кечқурун мамлакат шимоли-шарқида бошланиб, тез орада катта ҳудудни қамраб олди. Ёнғинни бартараф этиш ишларига мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар, 240 та махсус техника ва 13 та самолёт жалб этилган. Эсаётган кучли шамол ёнғинни бутунлай бартараф этишга халақит қилмоқда.

Бир нечта қишлоқлар аҳолиси ва дарё бўйи соҳилларида дам олаётган сайёҳлар эвакуация қилингани айтилмоқда. 20 нафардан ортиқ киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб келинган. Полиция йирик ўрмон ёнғинининг келиб чиқишида гумон қилинган шахсни қўлга олгани хабар қилинди. Айни дамда иккита ёнғин ўчоғини назорат остига олишга мувафақ бўлинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz