Долзарб мавзулар Фото

Шавкат Мирзиёев Ғалаба монументига гулчамбар қўйди

Бўлимлар: СИЁСАТ
Теглар:
Добавлено: 01.08.2019, 09:44

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига расмий ташрифи бошланди.

Давлатимиз раҳбари Минскка келгач, анъанага кўра, Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул аскарларининг тантанали марши бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий воқеалари 1 август куни бўлиб ўтади. Мустақиллик саройида Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Президентлар Минскда очилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрадилар. Ташриф дастуридан Беларусь юқори технологиялар парки фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии