Му5
48

Хоразмда "Қовун сайли" фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 03.08.2019, 22:55
549
Хоразмда "Қовун сайли" фестивали ўтказилади

Анъанавий Қовун сайли 11-13 август кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.

Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш ва бу орқали маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб этиш мақсадида Хива шаҳрида ҳар йили айни қовун пишиғида анъанавий тарзда қовун сайли ташкил қилинади. Ушбу фестиваль ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибасини, ширин-шакар полиз ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.

Жорий йилги сайил доирасида боғ маҳсулотлари (шафтоли, олма, узум, нок ва қуруқ мевалар) ҳамда қовун-тарвузлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Бундан ташқари, мазкур кўргазма давомида фольклор-этнографик гуруҳлар концертлари, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳналар, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ўтказилади.

Шарҳлар