Му5
50

Тошкентда каналдан 27 ёшли йигитнинг жасади топилди

ЖИНОЯТ 07.08.2019, 08:57
552
Тошкентда каналдан 27 ёшли йигитнинг жасади топилди

Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида каналдан одам жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 5 август куни соат 10:40 да 31 Бобур Р. 102 га қўнғироқ қилиб, Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида эркак танасини кўрганини айтган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари эркак танасини сувдан чиқарган. Кейинроқ, у Шайхонтоҳур туманида яшаган, 1 август куни бедарак йўқолган деб эълон қилинган 27 ёшли А.М. экани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.

Шарҳлар