Му5
50

Сув тармоғидан қонуний фойдаланиш зарур

ЖИНОЯТ 07.08.2019, 10:57
622
Сув тармоғидан қонуний фойдаланиш зарур

Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2017 йилдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони ижроси юзасидан тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро М.Каримов Риштон ва Ўзбекистон туманлари чегарасида жойлашган мевазорбоғига умумий магистралдан водопровод тармоғига яширин равишда ҳисоблагичсиз уланиб олиниши оқибатида, 22 млн. 322 минг сўмлик зарар етказган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ҳуқуқбузар М.Каримовнинг “Сувоқава” давлат унитар корхонасига етказилган 22 млн. 322 минг сўм зарарни тўлиқ тўлаб беришига тўғри келди.

Шарҳлар