Му5
48

АҚШ Венесуэлага нисбатан янги санкцияларни жорий этди

ДУНЁ 08.08.2019, 14:30
496
АҚШ Венесуэлага нисбатан янги санкцияларни жорий этди

Вашингтон АҚШ юрисдикциясида бўлган Николас Мадуро ҳукумати активларни музлатиб қўйди. Бу ҳақда Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джон Болтон маълум қилди.

Энди Лотин Америкаси мамлакати ҳукумати билан бизнес олиб бораётган исталган компанияга чоралар қўлланилиши мумкин. Янги санкциялар Венесуэла ҳукуматининг ҳисоб рақамларини музлатиб, у билан амалга ошириладиган исталган транзакцияни тақиқлайди. Бу эса Каракаснинг Россия, Хитой ва шунингдек Ғарб компаниялари билан муносабатларини издан чиқариши мумкин.

Бу сўнгги 30 йил ичида Ғарбий ярим- шарда жойлашган мамлакат ҳукуматининг бутун бошли активларни музлатиб қўйиш билан боғлиқ илк санкциядир. Расмий Каракас жорий этилган ушбу чекловчи чораларни “ноқонуний иқтисодий террорчилик ҳаракати”, деб атади. Венесуэлланинг БМТ даги доимий вакили Бош котиб Антонио Гутеришдан ушбу масалага аралашувни сўради. АҚШ янги чоралар Венесуэллада ҳукумат алмашинуви жараёнини тезлатишига умид қилмоқда.

Шарҳлар