Му5
50

Германия Вашингтон ва Пекинни музокараларга чорлади (Видео)

ДУНЁ 08.08.2019, 14:37
Теглар: Видео
631
Германия Вашингтон ва Пекинни музокараларга чорлади (Видео)

Германия расмий Вашингтон ва Пекинни кескинликни камайтириш мақсадида музокаралар столига ўтиришга даъват этмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com. нашри хабар берди.

Икки давлат ўртасида вужудга келган савдо урушида томонларни муросага келишга чақирмоқда. Ҳозирда кўплаб давлатлар ушбу савдо урушининг оқибатларидан қаттиқ ташвишда эканлигини билдиришмоқда. Германия молия вазири Олаф Шольц ушбу можаронинг янада авж олиши дунё иқтисодиётига фақатгина зарар етказишини таъкидлаб, томонларни ҳотиржамликка ва муаммоларни музокаралар йўли орқали ҳал этишга чақирди. Томонлар ўртасидаги ушбу можаро Германияга ҳам катта зиён етказиши мумкин.

Зеро, аксарият Хитой корхоналари немис ускуналаридан фойдаланади. Кунчиқар мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши немис машиналарига бўлган талабнинг тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Дональд Трампнинг жорий йилнинг 1 сентябридан эътиборан Хитой маҳсулотларига 10 фоизлик божларни жорий этиш тўғрисидаги қарори эса вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо музокаралари ҳозирча натижа бермаяпти.


Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.