Му5
50

Алиментчи ота 106 ойлик алимент қарздорлиги сабаб қамалди

ЖИНОЯТ 09.08.2019, 15:54
789
Алиментчи ота 106 ойлик алимент қарздорлиги сабаб қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 15.12.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.Климовдан ундирувчи Н.Чернишова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор О.Климов тўланиши лозим бўлган 13.890.450 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан, 13 ой давомида вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун 2019 йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан қарздорга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Худди шундай, қарздор А.Базалеевнинг ундирувчи Е.Вовк фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алиментдан қарзи 106 ой буён ўз вақтида тўламаганлиги сабабли52.830.347 сўм миқдорига етган.

Алиментчи отага нисбатан фарзандлари учун алимент пулларини тўламасдан,моддий таъминлашдан бўйин товлагани учунЎзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан қарздорга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар