Му5
48

Гонконгда парвозлар бекор қилинди

ДУНЁ 13.08.2019, 09:13
337
Гонконгда парвозлар бекор қилинди

Гонконгда давом этаётган норозилик намойишлари аэропорт иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳозирда аксарият йўловчилар ўз манзилларига учиб кета олишмаяпти. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.

Бир неча кундан буён минглаб намойиш иштирокчилари минтақанинг асосий аэропортини эгаллаб олишган. Улар терминал биносида ерга ўтириб олиб, норозилик намойишини ўтказишмоқда. Полиция маълумотларига кўра, аэропортга тўпланган намойиш иштирокчилари сони 5 минг нафарга бориб етган. Намойиш иштирокчилари шу йўл орқали халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига қаратмоқчи. Халқаро аэропорт биносидаги намойишлар сабаб учиб кетувчи рейслар бекор қилинган. Гонконг аэропорти дунёнинг энг тиғиз жадвалли аэропортлардан бири ҳисобланади.

Бу ерда суткасига 800 та рейсга хизмат кўрсатилади. Гонконгдаги норозилик намойишлари июнь ойи бошидан буён тўхтамаяпти. Фуқароларнинг кўчаларга чиқишига экстрадиция тўғрисидаги қарор лойиҳаси сабаб бўлди. Ҳозирда одамлар минтақа раҳбари Кэри Лам маъмурияти истеъфосини талаб этишмоқда. Маҳаллий аҳоли минтақада Пекиннинг таъсири кучайиб бораётганидан қаттиқ ташвишда эканлигини билдирмоқда. Ҳамда ҳудуд раҳбарлигига эркин сайловлар ўтказилишини талаб этишмоқда.

Шарҳлар