Долзарб мавзулар Фото

Канар оролларида кучли ёнғин кузатилмоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 13.08.2019, 09:20

Канар архипелагиннинг энг йирик ороларидан бири Гран- Канарияда кучли ёнғин кузатилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.

Қутқарув хизматлари ҳудудда эсаётган кучли шамол туфайли аланга янада кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Ёнғин сабаб ҳозирда минглаб аҳоли ўз уй- жойларни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Улар вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган. Ёнғинни бартараф этишга 200 га яқин ўт ўчирувчилар, ўнлаб вертолёт ва гидросамолётлар сафарбар этилган. Шанба куни кечқурун бошланган ёнғин ҳозирга қадар 1000 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаб олган.

Маҳаллий ҳокимият ёнғиннинг Техеда муниципалитетига қадар етиб келишидан хавотирда. Бундан ташқари аланга Пинар-де-Тамадаба қўриқхонасига хавф туғдирмоқда. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқишида гумон қилиниб, 55-ёшли маҳаллий аҳоли вакили қўлга олинган. Ушбу эркак жазирама ҳавода хавфсизлик қодаларини бузган равишда пайвандлаш ускунисидан фойдаланган. Бунининг натижасида эса ёнғин келиб чиқиб тез орада катта ҳудудга тарқалиб улгурган.



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии