Му5
48

Туркманистон ҳудудидан ўтувчи транзит товарлар божхона расмийлаштирувининг янги тартиби жорий қилинади

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 10:11
311
Туркманистон ҳудудидан ўтувчи транзит товарлар божхона расмийлаштирувининг янги тартиби жорий қилинади

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, Туркманитон Республикасида ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, Туркманистон божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди.

-юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;

-товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;

-товарларни ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;

-транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;

-товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;

-товарларнинг вазни ва ҳажми;

-товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);

-юк ўринларининг умумий сони;

-товарлар йўлланган манзил;

-йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳк..);

-товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.

Шарҳлар