Му5
48

Сентябрда бошланғич ташкилот етакчилари форуми ўтказилади

ЖАМИЯТ 13.08.2019, 12:15
384
Сентябрда бошланғич ташкилот етакчилари форуми ўтказилади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашларидаги Бошланғич ташкилот етакчилари фаолиятини мувофиқлашитирш бўлими мудирлари учун 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди. Унда етакчиларнинг янги ўқув йилидаги фаолияти самарадорлигини ошириш, жойларда етакчиларни танлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ишини самарали ташкил этишга доир масалалар ўртага ташланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан имзоланган қўшма қарорлар қайтадан кўриб чиқилиб, ёшлар етакчиларини лавозимга ўстириш ва корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини янги босқичга кўтариш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

—Семинарни махсус дастур асосида ташкил этиб, унда янги ўқув йилида етакчилар фаолиятида лойиҳалар самарадорлигини ошириш, жойларда етакчиларни танлаш бўйича ҳудудий комиссиялар иши натижадорлигига алоҳида эътибор қаратдик, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашидаги Бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири Дурдона Рахимова. —Семинарда бошланғич ташкилот етакчилари Форумини ташкил этиш масаласи кун тартибига қўйилиб, бу бўйича иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган таклифлар сараланди.

Семинар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да давом эттирилиб, қизғин муҳокамалар давомида ҳудудлардаги бошланғич ташкилот етакчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва рейтингини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Йиғилиш якунида сентябр ойида бошланғич ташкилот етакчилари форуми ўтказилиши маълум қилинди. Таъкидланишича, мазкур Форумда ҳар бир худуд етакчилари ўз олдидаги устувор вазифаларни белгилаб олади. Тузилган рейтинг натижаларига кўра энг наъмунали фаолият юритган бошланғич ташкилот етакчилари муносиб рағбатлантирилади. Шунингдек, “Социал лифт” асосида бошланғиқ ташкилот етакчилигидан ҳоким ўринбосари лавозимига кўтарилган ёшлар билан ҳам учрашувлар ташкил этилади.

Шаҳноза Нуруллаева

Шарҳлар