Долзарб мавзулар Фото

Доллар курси 9000 сўмга етди

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 13.08.2019, 13:08

Ўзбекистон банклари 13 августдан бошлаб долларни 9000 сўмдан сотишни, 8940 сўмдан сотиб олишни бошлади. Охирги тўрт кунда банкларда доллар курси камида 100 сўмга қимматлашган, деб ёзади Spot манбаси.

Биржада ҳам АҚШ валютаси кўтарилиб боряпти. Ўзбекистон валюта биржасида 12 августдаги савдо якунларига кўра, доллар нархи 8926 сўмни ташкил этган. Бу 9 августдагига нисбатан 44 сўм қимматдир.

Август ойи бошида биржада кескин тушиб кетган савдо ҳажми аста-секин тикланмоқда. 12 август кунги якунларга кўра, бу кўрсаткич 98,1 млн. сўмни ташкил этган. Солиштириш учун бу миқдор 9 августда 76,9 млн. сўм, 30 июлда 147 млн. сўм бўлган эди. Ўшанда доллар 8706 сўмдан сотилган.

Рўй бераётган бу каби ҳолат ортида “Ипак Йўли” банки конверсион карталардан нақд хориж валютасини бепул ечиб олиш бўйича эълон қилган акцияси тўхтатилганини хабар берди. Энди бу борадаги комиссия тўлови нархи 0,5 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бир қаторда 13 августдан конверсия бўйича амалиётлар фақат VISA Exchange, VISA Virtual ва UnionPay Exchange конверсион карталари орқали амалга оширилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии