Му5
44

Пудратчи бино қурилишида электр энергиясини очиқдан-очиқ ўғирлаш билан шуғулланганлиги маълум бўлди

ЖИНОЯТ 16.08.2019, 16:03
567
Пудратчи бино қурилишида электр энергиясини очиқдан-очиқ ўғирлаш билан шуғулланганлиги маълум бўлди

Энергия ресурларидан оқилона фойланиш борасида оммавий ахборот воситаларида ҳар куни эслатиб ўтилаётган хамда уларни талон-тарож қилган истеъмолчиларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши мумкинлиги тез-тез таъкидланаётган бўлса-да, айрим истеъмолчилар томонидан ҳали ҳамон энергия ресурслари тармоқларига яширинча ёки ўзбошимчалик билан уланиб, улардан фойдаланиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Фарғона шаҳридаги МЧЖ ларнинг бирига қарашли қурилиш биноси электр энергия тармоғига ҳеч қандай ҳужжатларсиз, электр ҳисоблагич ускунасини Фарғона ШЭТК дастуридан рўйхатдан ўтказмасдан ноқонуний уланиб, фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида, давлат манфаатларига жами 26.013.103 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида давлат манфаатларига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, шунингдек, фуқаро М.Мўминов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, етказилган моддий зарарни 30 кунлик муддат тугамасдан тўлиқ қоплаганлиги инобатга олинди ва тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz