42

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг логотипи янгиланди

МАДАНИЯТ 19.08.2019, 16:17
364
“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг логотипи янгиланди

26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг янги логотипи тасдиқланди.

Логотип Ўзбекистон Бадиий академияси ва республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан яратилган.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Самарқанд шаҳрини фестивалнинг ушбу янги рамзи билан безатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу йил фестивалда дунёнинг 78 давлатидан 300 дан ортиқ хорижлик меҳмонлар қатнашиш истагини билдирган. Илк меҳмонлар – Туркманистон (“Арчабил”) ва Тожикистон (“Badakhshan”) мусиқий жамоалари 24 август куни Самарқандга етиб келади.

Фестиваль иштирокчиларининг асосий катта гуруҳлари 25-26 август кунлари Самарқанд темирйўл вокзалида тантанали кутиб олинади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz