Му5
50

Интернетда Президент янги самолётининг суратлари пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 18:38
991
Интернетда Президент янги самолётининг суратлари пайдо бўлди

"Буюк келажак" эксперти Раҳмат Собиров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Президенти учун махсус тайёрланган Boeing 787-800 Dreamliner самолётининг суратларини эълон қилди.

"Boeing 787-800 Dreamliner VIP. Uzbek Air Force One. Registration No: UK001. MSN: 64435. Байроғимизнинг ранглари жуда ярашибди! Халқимизнинг хизматини бажаришда Президентимизга кўмакдош бўлсин бу самолёт! Бу самолёт, Худо хоҳласа, кўп йиллар хизмат қилади ва узоқни яқин қилади. Энди бемалол трансатлантик парвозларни тўхтамасдан амалга оширса бўлади! Масалан, Торонтога. Бу самолётнинг Ўзбекистон томонидан тантанали қабул қилинишини кутиб қоламиз", — деб ёзади эксперт.

Ушбу фотохабар остига қолдирилган изоҳлардан бирида самолётнинг тепа қисмига "Uzbekistan" ёзуви энди тўғри ёзилгани, аввал пастки қисмида бўлгани нотўғри экани ёзилган.

Изоҳларда самолётнинг нархига ҳам қизиққанлар бор. "Нархи қанча?" дея берилган саволга жавобан Раҳмат Собиров: "Нархини тахмин қилиш қийин. Чунки кўпинча Президент самолётларида оддий самолётда бўлмаган қўшимча хусусиятлари бўлади. Масалан, самолётнинг ички қисми, дизайни ва мебелларигача жуда махсус ва анча қиммат бўлади. Яна баъзан узоқ масофага уча олиши учун қўшимча ёқилғи баклари қўйилиши мумкин. Ҳаттоки, баъзи Президент самолётларида anti-missile системаси ҳам бўлади. Қисқаси, “heavy modification” қилинади", - дея жавоб берган.

Маълумотга кўра, Президент самолёти ҳозирда Гамбургда, унинг ички қисмини ўрнатиш ишлар давом этяпти.

Фото: Facebook/Rakhmad Sobirov

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz