Му5
50

​Пул алмашадими?

ИҚТИСОДИЁТ 20.08.2019, 13:10
2230
​Пул алмашадими?

Сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда миллий валютамиз сўм деноминация, яъни деноминациядан сўнг эски 1000 сўм -- 10 тийин, 10.000 сўм -- янги 1 сўмга тенг бўлиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди. Бугун Марказий банкда матбуот ходимлари учун бўлиб ўтган пресс конференцияда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки РаисМамаризо Нурмуратов бу тарқалган маълумотларга ойдинлик киритди:
– Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг ҳаёлида йўқ.
Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади. Бизда эса аҳвол ундай эмас.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
rightuz