Му5
44

Жаннат Исмаилова: “Айнан Ўзбекистон музейларининг чоп этилган каталоглари бутун жаҳонга тарқалади”

МАДАНИЯТ 22.08.2019, 19:18
398
Жаннат Исмаилова:  “Айнан Ўзбекистон музейларининг чоп этилган каталоглари бутун жаҳонга тарқалади”

Бугун Тошкентда 26 август куни давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатидан 200 дан ортиқ олимлар иштирокида ўтадиган "Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси" мавзусидаги халқаро конференция арафасида Ўзбекистонда ўз кўламига кўра анча йирик маданий воқеа – мамлакатимизнинг Тошкент, Термиз, Бухорова Самарқанд шаҳарларини қамраб оладиган “Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар" мавзусида маданий мерос ҳафталиги старт олгани ҳақида хабар қилгандик.

15 дан ортиқ тадбирни ўз ичига олган мазкур ҳафталик доирасида бугун Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III халқаро конгресси иш бошлади. Конгрессда Ўзбекистон маданий меросининг дунё тўпламларида сақланаётган меросига бағишланган янги 20 жилд китоб-альбом тақдимоти ўтказилди. Мазкур китобларни яратишда Ўзбекистон, Франция, Буюк Британия, Польша, Чехия, Япония сингари давлатлардан етакчи мутахассислар таклиф қилинган.

Жаннат Исмоилова, Ўзбекистон тарих музейи директори:

  • Албатта бу мерос ҳафталикка бежизга “Ўзбекистон буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳасида: империялар, динлар, маданиятлар” деб ном қўйилмаган. Чунки Ўзбекистон асрлар давомида минг йилликлар давомида жаҳон цивилизацияси тараққиётига ўзининг катта ҳиссасини қўшган давлатлардан бири ҳисобланади. Бугун биз юзлаб музейларни ёки бўлмаса, кутубхоналарнинг раҳбарлари, илмий ходимлари маърузаларини тингладик.

Бир томондан мана шу маърузаларни эшитганингизда юрагингиз бир ҳапқириб кетади: мана бу бизнинг аждодларимиз мероси. Иккинчи томондан улар ўзимизнинг музейларимизда бўлганида эди, деган саволни ўзимизга бериб қўямиз. Лекин асосийси бу эмас. Асосийси, бизнинг маданий-моддий меросимиздан бутун дунё фойдаланаяпти. Ва мана шу манаман деган музейларда ҳам бизнинг асори-атиқаларимиз намойиш қилинаяпти. Бугунги тадбиримизнинг яна бир асосий хусусияти, нафақат жаҳон музейларида, балки ўзимизнинг Ўзбекистондаги музейларда ҳам сақланаётган асори-атиқаларига бағишланган алоҳида китоблар чоп этилди. Хусусан Ўзбекистон тарихи давлат музейини ҳам фонларида сақланаётган энг ноёб меросларимиз, археология, нумизматика, этнография бўлимларидаги ноёб асори-атиқаларимиз иккита китобдан ўрин олди.

Биз ўйлаймизки, айнан Ўзбекистон музейларининг чоп этилган каталоглари ҳозир бутун жаҳонга тарқалади ва шу билан бирга нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда яна ўзбек халқининг маданияти, тарихи айнан мана шу каталоглар орқали тарғибот-ташвиқот этилади. Бизнинг чоп этилган биринчи китобимиз бу археология ва нумизматика фондига бағишланади.

Ўзбекистон ҳудудида асрлар давомида бунёд этилган, шаклланган ва дунёда ягона ҳисобланадиган будда монументал ҳайкал мажмуаси бор. Ушбу ҳайкал мажмуаси дунёда ягона. У биринчи-иккинчи асрларга тааллуқли. Лекин бу айнан Ўзбекистоннинг жанубий қисмидан, яъни Фаёзтепадан топилган. Ёки бўлмаса, айнан шу Фаёзтепадан топилган деворий суратлар – буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон давлат тарихи Музейида намойиш этилади. Бизда яна бир жуда чиройли экспонат бор: у милоддан аввалги 2 минг йиллик тарихга эга бўлган тошдан ясалган, илон расми туширилган топилма. У ҳам алоҳида ўз тарихга эга. Ушбу илонлар тасвири туширилган тошдан ишланган экспонат ҳам дунёда ягона ҳисобланади. Бундай ашёлар ҳақида яна жуда кўп гапириш мумкин, биз ўйлаймизки, мана шу китобдан улар ҳақида бемалол маълумот олиш мумкин.

Ўтган йили Россия музейларида бўлдик, масалан, Эрмитажда бемалол ойлаб ўтириш мумкин. Россия кутубхонасида эса бемалол бир йил давомида ўтириш мумкин. Биласизми, сабаби нима? Сабаби бизнинг тарихимизга оид бўлган материаллар сон-саноқсиз. У ерда минглаб топилади. Ҳозирда Ўзбекистонга оид хорижда сақланаётган маданий мерос объектларини ўрганиш бўйича марказ ташкил этилди. Ушбу марказ жудаям яхши иш олиб бораяпти. Лекин мен ўйлайманки, биз ҳаммамиз биргаликда ушбу ишга бош қўшишимиз керак. Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё музейларида, дунё кутубхоналарида шунчалик кўпки, умумий бир реестри, рўйхатини тузиб, ўзимизнинг халқимизга, ўсиб келаётган ёш авлодга етказишимиз лозим. Ва айнан президентимиз ташаббуслари билан бошланган ушбу ишда ушбу ҳафталикнинг, олимларнинг ва шу билан биргаликда хорижлик олимларининг ҳам ҳиссаси катта, деб ўйлайман.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz