Му5
44

Ички ишлар вазирлиги: “Андижон шаҳрида шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди”

ЖИНОЯТ 23.08.2019, 18:29
683
Ички ишлар вазирлиги: “Андижон шаҳрида шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди”

Андижонда кўп тармоқли шифохонада шифокорга уюштирилган суиқасд ҳақида аввал хабар қилгандик. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расман ахборот берди.

2019 йил 21 август куни соат 10.00ларда Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда туғилган И.А.ни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, уни Андижон шаҳрида жойлашган Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб келиб, онасини шу бўлим мудирининг қабулига олиб кирмоқчи бўлган ва бўлим мудири билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.

Шундан сўнг, Ф.А.нинг бундан жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензин ёқилғисини хонага сепиб, ўлдириш билан қўрқитаётган вақтида шу бўлимда ишловчи ходимлар Ф.А.ни ушлаб қолишган.


Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz