Му5
44

«Forbes» энг сердаромад актрисаларни эълон қилди

ДУНЁ 24.08.2019, 14:41
2285
«Forbes» энг сердаромад актрисаларни эълон қилди

«Forbes» 24 август куни тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда энг кўп даромад олувчи актриса Скарлет Йоҳанссон ҳисобланади, у 2018 йилнинг 1 июнидан 2019 йилнинг 1 июнигача бўлган даврда қарийб 56 млн. доллар ишлаган.

Йоҳанссон шу пулларнинг қатта қисмини «Marvel» студияси фильмларидаги роллари учун олди. Актрисага «Қасоскорлар. Финал» фильмидаги иштироки учун 35 млн. доллар гонорар тўланган. Экранларга 2020 йили чиқадиган «Қора бева» фильмидаги роли учун ҳам у каттагина гонорар олгани айтилмоқда.

Энг кўп даромад олувчи актрисалар орасида иккинчи ўринда аввало «Американча оила» комик сериалидаги роли билан танилган колумбиялик ва америкалик актриса София Вергара — 44,1 млн. доллар.

Учинчи ўринда 35 млн. доллар даромад билан Риз Уизерспун. Николь Кидман(34 млн.) тўртинчи, Женнифер Энистон (28 млн.) бешинчи ўринда.

Ўтган йили иккинчи ўринда қайд этилган Анжелина Жоли, шунингдек, Кейт Бланшет, Женнифер Лоуренс ва Жулия Робертслар бу сафар рейтингга киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, «Forbes» 21 август куни эълон қилган рейтингда Дуэйн Жонсон эркак актёрлар орасида биринчи бўлганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz