Му5
44

Ўзбекистон Хитойга уруғчилик агрокластери, замонавий иссиқхоналар барпо этишни таклиф этди

ЖАМИЯТ 24.08.2019, 15:06
368
Ўзбекистон Хитойга уруғчилик агрокластери, замонавий иссиқхоналар барпо этишни таклиф этди

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон-Хитой қишлоқ хўжалиги қўмитасининг учинчи йиғилиши онлайн-мулоқот тарзида ташкил этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мулоқотда икки давлат вазирликлари, давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлари вакиллари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Ходжаев ҳамда Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирининг ўринбосари Чжан Таолинь Пекинда ташкил этиладиган амалий учрашувлар олдидан имзоланиши кутилаётган келишувлар борасида сўз юритишди. Жумладан, С.Ходжаев Хитой билан турли йўналишларда ҳамкорликка тайёр эканини қайд этиб, Ўзбекистонда замонавий иссиқхоналарни барпо этиш, агротармоқни рақамлаштиришга қаратилган қишлоқ хўжалигида инновация марказини ташкил этиш, уруғчилик агрокластерини жорий этиш ҳамда Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ҳудудларидаги фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш учун ажратиш имкониятлари мавжудлигини билдирди.

photo_2019-08-20_11-54-23.jpg

Онлайн-мулоқотда ўсимликшунослик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фитосанитарияни ривожлантириш, мева ва сабзавотчилик экспорти, инвестицион ҳамкорликни фаоллаштириш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, соҳада таълим ва илм-фан йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама этилди. Томонлар ўзаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида икки томонлама савдо иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини, тегишли ташкилотлар ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтиришга, қишлоқ хўжалиги савдосини кенгайтиришга ва қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кучайтиришга йўналтирилган қўшма тадбирларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

photo_2019-08-20_11-54-24.jpg

Бундан ташқари учрашув вакиллари дипломатик ваколатхоналар орқали келгусида томонларнинг ҳудудларида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилиши кўзда тутилган ярмаркалар, кўргазмалар, учрашувлар, халқаро симпозиумлар тўғрисида доимий равишда маълумот алмашишга келишиб олдилар.

photo_2019-08-20_11-54-26.jpg

Мулоқот якунида Қўмитанинг тўртинчи йиғилиши Пекинда ўтказилишига келишиб олинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz