42

​Самарқанд яна дунё нигоҳида

МАДАНИЯТ 26.08.2019, 11:10
360
​Самарқанд яна дунё нигоҳида

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бошланди... Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар қилди. Маълумот учун эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ташаббуси билан Самарқандда ўз ишини бошлаган халқаро конгресс доирасида юртимизда 22 август куни ўз кўламига кўра анча йирик маданий ҳодиса – мамлакатимизнинг Тошкент, Термиз, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини қамраб оладиган “Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият" мавзусидаги Маданий мерос ҳафталиги старт олганди. 15 дан ортиқ тадбирни ўз ичига мазкур маданий мерос ҳафталиги 300 га яқин дунё олимларини Ўзбекистонда учраштирди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz