Му5
46

Марказий ҳарбий округ полигонида янгича ёндашувдаги амалий отиш машғулоти кўрсатилди (Видео)

ЖАМИЯТ 26.08.2019, 11:32
Теглар: Видео
463
Марказий ҳарбий округ полигонида янгича ёндашувдаги амалий отиш машғулоти кўрсатилди (Видео)

Марказий ҳарбий округдаги “Каттақўрғон” полигонида доимий жанговар шайликдаги ҳарбий қисм шахсий таркиби билан катта масштабдаги амалий отиш машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Кўргазмали амалий машғулотда Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари, батальон ва взвод командирлари иштирок этди. Ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ташкил этилган ушбу намунадаги машғулот босқичма босқич ҳарбий қисмлар поғонасида тизимли равишда йўлга қўйилади.

Янгича тизимдаги отиш машқларида 40 дан ортиқ ўқув жойларида бир вақтнинг ўзида барча мутахассисликлар бўйича амалий машғулотлар бажарилди.

Шунингдек, отишга тайёргарлик кўриш позициялари, ўқнинг учишига таъсир кўрсатувчи омиллар (шамол, порох заряди, ҳаво ҳарорати ва бошқалар) формулалар ва қуролларни тавсифи акс этган плакатлар, ёзги синф хоналаридаги дарслар аскарларни амалиётгача бўлган тайёгарлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Нишонларни барчаси яксон этилди. Снайпер, Т-72 жанговар танки экипажи ҳамда Д-30 артиллерия қуроли мўлжалчи ва ўқловчиларининг биринчи зарбаданоқ мувафақиятлари қўмондонлик томонидан алоҳида эътироф этилди.

Маълумот ўрнида, “Каттақўрғон” полигони ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан Ўзбекистондаги энг катта дала ўқув майдони ҳисобланди. Бу ерда биринчи маротаба отиш тайёргарлигидан катта масштабдаги машғулот ўтказилмоқда.


Шарҳлар

Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.
Жерар Депарьде дунё аҳлини Шарқ эртаклари билан таништириш учун Ўзбекистонга келди (Видео)

19.11.2019, 16:34

Бухоро вилоятининг бой сайёҳлик салоҳияти ва Франциялик машҳур актёр Жерар Депардьенинг вилоятга ташрифи тўғрисида Россия телеканалининг "Вести" ахборот дастурида махсус репортаж эфирга узатилди.
Наманганда 500 кишилик тўй тўхтатилди (Видео)

19.11.2019, 16:24

Жойларда баъзи фуқаролар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар танқидидан, умуман олганда, жамоатчиликнинг босимидан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар...
Албатта, кўринг! "Оскар"га сазовор бўлган 3 дақиқалик анимацион фильм (Видео)

18.11.2019, 17:49

Ушбу фильм энг яхши анимацион фильм номинациясида «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.Филм атиги 3 дақиқа. Бизнинг тасаввуримиз ўзгарганда ҳаёт қандай ўзгариши мумкин? Ажойиб фильм. Албатта, охиригача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz