Му5
46

​Россия ва Ўзбекистон WorldSkills тизими асосида касбий таълимни ҳамкорликда ривожлантиради

ИҚТИСОДИЁТ 26.08.2019, 19:12
239
​Россия ва Ўзбекистон WorldSkills тизими асосида касбий таълимни ҳамкорликда ривожлантиради

“Ёш профессионаллар (Ворлдскиллс Россия)” Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузилди. Ҳамкорлик доирасида иккала давлатда ҳам касбий таълим сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли дастур режалаштирилмоқда.

Россиянинг Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамловчи ҳужжатни “Ёш профессионаллар (Ворлдскиллс Россия)” Иттифоқи бош директори Роберт Уразов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов имзолади.

Ҳамкорлик дастури ўзаро тажриба алмашиш, умум тадбирларни ташкиллаштириш ва халқаро лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш сингари жиҳатларни қамраб олади. Мазкур дастур доирасида WorldSkills стандартлари бўйича ўтказиладиган чемпионат ва малакани мустақил баҳолаш натижаларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан олдимизда касб ва таълим стандартларини, шунингдек, WorldSkills стандартларига мувофиқ ўқув дастурларини уйғунлаштиришдек кенг кўламли ишлар турибди, – дея таъкидлади Роберт Уразов. Биз WorldSkills ҳаракати ривожига қаратилган тадбирларларни ўтказишни, шу жумладан, соҳада иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, касбий таълимни ривожлантириш ва халқаро лойиҳаларда бирга иштирок этишни режалаштиряпмиз”.

Эркин Мухитдинов россиялик ҳамкасблар тажрибасининг аҳамиятини қайд этди: “Ушбу тажрибани кадрлар тайёрлаш, миллий терма жамоани шуғуллантириш, ишлаб чиқариш таълимидаги тренерларни, мураббийларни, эксперт ва усталарни ўқитиш учун қўллашни мўлжалламоқдамиз. Ўзбекистонни айниқса WorldSkills стандартлари бўйича чемпионатлар ўтказиш ва ташкиллаштириш, шунингдек, ўқув жараёнларини ташкиллаштириш ва билимни баҳолаш марказларини жиҳозлашдаги ВСР тажрибаси қизиқтиради”.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz