Му5
46

Божхоначилар 113 миллион сўмлик тамаки ортилган “Кобальт”ни тўхтатишди

ЖИНОЯТ 03.09.2019, 18:14
338
Божхоначилар 113 миллион сўмлик тамаки ортилган  “Кобальт”ни тўхтатишди

Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Жумладан, фуқаро Х.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг автомашинаси салони ва юкхонасида акциз маркалари билан маркаланмаганва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 112,6 миллион сўмлик 9125 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
rightuz