Му5
46

20 минг АҚШ долларни ноқонуний олиб чиқиш режаси амалга ошмади

ЖИНОЯТ 03.09.2019, 18:16
373
20 минг АҚШ долларни ноқонуний олиб чиқиш режаси амалга ошмади

Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устамонлик билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz