Му5
46

Индонезия ва Малайзияда ўрмон ёнғинлари туфайли мактаблар ёпилди

ДУНЁ 12.09.2019, 13:45
205
Индонезия ва Малайзияда ўрмон ёнғинлари туфайли мактаблар ёпилди

Индонезияда рўй бераётган ўрмон ёнғинлари сабабли мамлакат ва қўшни Малайзияда юзлаб мактаблар ва боғчалар ёпилмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Айни дамда ёнғинлар сабаб ҳавонинг ифлосланиш даражаси кескин равишда ортиб кетган. Мамлакатнинг Риау провинциясини қуюқ тутун қоплагани боис маҳаллий шифохоналарга нафас олиш билан боғлиқ муаммолар билан мурожат қилаётганлар сони кўпайган. Суматра ороли ва Борнео оролининг Калимантан провинциясида ўрмон ёнғинлари бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда. Ҳукумат ёнғинларни бартараф этишга минглаб ҳарбийларни сафарбар этган.

Ёнғинлардан қўшни Малайзия ҳам азият чекмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг Саравак штатига аҳолининг ҳимояланиши учун ярим миллионга яқин ниқоблар жўнатилган. Штатда, шунингдек 400 дан ортиқ мактаблар ҳам ёпилган. Штат ҳудудини эгаллаган қуюқ тутун Индонезиядаги ёнғинлар туфайли эканлиги айтилмоқда. Бироқ расмий Жакарта минтақанинг бошқа ҳудудларида ҳам ёнғинлар рўй бераётганини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz