Му5
46

“Ўзбеккино” миллий агентлигига янги директор тайинланди

ЖАМИЯТ 12.09.2019, 15:35
805
“Ўзбеккино” миллий агентлигига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг директори этиб тайинланди.

Фирдавс Абдухолиқов айни пайтга қадар бир қатор ҳужжали фильмларга продюсерлик қилган. Унинг раҳбарлигида ЎзЭОАВМА томонидан Россия телеканаллари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – қумликлар жавоҳири”, “Қорақалпоғистон вақт қумликлари оралаб”, “Ўзбекистон. Қўлга киритилган кашфиётлар”,“Нукус. Номаълум коллекция” сингари ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Шунингдек, Фирдавс Абдухолиқов BBC, EURONEWS, CNBCва бошқа бир қатор хорижий компаниялар билан биргаликда кўплаб медиа лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Яқинда эфирга узатилган«Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар» ҳужжатли фильми шулар жумласидан. Жорий йилнинг август ойида «Россия-Культура» телеканалида“Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар” ҳужжатли фильми намойиш қилинди.

Фирдавс Абдухолиқов шунингдек, 2018 йилда Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доирасида ўтказилган II Халқаро конгрессда 300 дан ортиқ жаҳон олимлари ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг раиси ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz