Му5
46

ҚҚС ставкасини 15 фоизга тушириш режалаштирилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 12.09.2019, 19:52
122
ҚҚС ставкасини 15 фоизга тушириш режалаштирилмоқда

Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. Бу Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга камайтириши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. 11 сентабр куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Молия вазирлигига президентнинг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

«Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида (Молия вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган) қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоизгача тушириш ҳамда унинг бетарафлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, тадбиркорлик субектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади», — дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz