Му5
46

Ўзбошимчалик билан олтин қазиб олмоқчи бўлган уч кишини тош босиб қолди

ЖИНОЯТ 18.09.2019, 17:47
205
Ўзбошимчалик билан олтин қазиб олмоқчи бўлган уч кишини тош босиб қолди

Самарқанд вилоятидаги шахтада ўзбошимчалик билан олтин қазиётганларни тош босиб қолиши натижасида икки киши вафот этди, бири жароҳатланди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Ўзбошимчалик билан олтин қазиш чоғида икки киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Фожиа 17 сентябрь куни тахминан 18:30 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган, давлат заҳирасида бўлган «Қорақўтон» тоғ ҳудудидаги шахтада содир бўлди.

Уч нафар олтин қазувчини тоғ тоши босиб қолган. Уларнинг икки нафари ҳодиса жойида вафот этган ва бир фуқаро тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz