42

Селфи қилаётган аёл ўзини-ўзи отиб қўйди

ЖИНОЯТ 20.09.2019, 10:30
436
Селфи қилаётган аёл ўзини-ўзи отиб қўйди

Омскда бир аёл селфи қилиш асносида пневматик тўппонча билан бехосдан ўзининг бошига ўқ узиб қўйди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг минтақа бўйича бошқармаси сайтида хабар қилиняпти.

Айни муассаса хабарига кўра 36 ёшли аёл ўзи билан бирга яшайдиган эркак бошқа хонада бўлганида унинг тўппончасини олиб, қурол билан расмга тушмоқчи бўлган. Аммо у телефон экранидаги тугма ўрнига тўппончанинг тепкисини босиб юборган. Жароҳатланган аёлни шифохонага олиб кетишган.

Полиция ходимлари ушбу хонадонни кўздан кечириш асносида уй эгасига тегишли бўлган бир стволли қурол, МП-79 русумли травматик тўпппонча ва нунчак топишган, бу қуроллар тегишли тартибда олинган. Эркак ўқотар қуролларининг ҳужжатини кўрсатиб, нунчакни ўзи ясаганини тан олган. Унга қарши Россия ЖК 223-моддаси, 4-қисми (қонунга зид равишда совуқ қурол тайёрлаш) билан жиноий иш очилган.

Шу йил январ ойи бошида Москва вилояти Митиши шаҳрида яшайдиган 13 ёшли қиз селфи қилаётиб травматик тўппончадан ўзининг юзига отиб қўйган эди. Қурол унинг отасига тегишли бўлиб, уни ёнида олиб юриш ва сақлашга рухсатномаси бўлган. Воқеа натижасида қизнинг пастки жағи синиб, жароҳат олган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz