42

Самарқандда аёл МИБ ходимини таёқ билан калтаклади

ЖИНОЯТ 20.09.2019, 10:53
334
Самарқандда аёл МИБ ходимини таёқ билан калтаклади

Самарқанднинг Пахтачи туманидада фуқаро МИБ ходимини таёқ билан калтаклади.

Бош прокуратура хабарига кўра, 13 сентябрь куни МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари Ҳунарманд маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда Н.Р. (1991 й.т, аёл) МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У.ни танасининг турли қисмларига урган. Шунингдек, Ф.Х.нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz