Му5
46

Бизда мактабгача таълим мобил гуруҳлари ташкил этилади

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 15:24
234
Бизда мактабгача таълим мобил гуруҳлари ташкил этилади

Мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобил гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.

Мобил гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.

Мобил гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.

Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • ариза;
  • ота-онанинг паспорти нусхаси;
  • боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси;
  • боланинг 2 дона фотосурати;
  • боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.

Мобил гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.

Бунда, овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3—4 соатни ташкил этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
rightuz