41

Ўғлига никоҳ ўқиган ота етти суткага қамалди

ЖИНОЯТ 23.09.2019, 09:15
433
Ўғлига никоҳ ўқиган ота етти суткага қамалди

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ўғлига никоҳ ўқиб қўйган отага маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда "Менинг юртим" телеканалининг "Марказий студия" информацион дастурида маълум қилинди.

Сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган ишда ота ўғлига никоҳ ўқиб қўйишларини сўраб, бир неча имом-домлага борганини, бироқ уларнинг бари рад жавоб беравергач, охири ўғлини ўзи никоҳлаб қўйганини айтган.

Ўғлига никоҳ ўқиган ота аслида бу иш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмаслигини ҳам тан олган. Суд унга етти кунлик маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган. Ота қўлида кишан билан сайёр суд мажлисидан олиб кетилган.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+10° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz