41

Ўзбекистон банклари долларни 9500 сўмдан сотишни бошлади

ЖАМИЯТ 23.09.2019, 12:34
517
Ўзбекистон банклари долларни 9500 сўмдан сотишни бошлади

Ўзбекистон банклари 23 сентябрдан эътиборан долларни 9500 сўмдан сотишни, 9300—9400 сўмдан сотиб олишни бошлади. Ўтган ҳафта охирида доллар 9400 сўм атрофида сотилаётган эди, деб эслатмоқда Spot.

Америка валютаси курси биржада ҳам ўсмоқда. Ўзбекистон валюта биржасидаги 20 сентябрдаги савдолар якунига кўра доллар 9441 сўм бўлган эди — бу 19 сентябрдаги кўрсаткичдан 12 сўмга кўпроқ. Савдолар ҳажми 112 миллион долларни ташкил этди.

Ўтган ҳафта Марказий хорижий валюталарнинг курсларини янгилаган эди (23 сентябрь, душанба куни ҳам янги курслар эълон қилиниши кутилмоқда). Ўшанда АҚШ доллари курси 16 сўмга ўсиб, илк бор 9400 сўмдан ошган эди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+10° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz