41

Ҳарбийларнинг ташрифи 13 ёшли Маҳлиёнинг яшашга бўлган ишончини оширди

ЖАМИЯТ 23.09.2019, 13:04
477
Ҳарбийларнинг ташрифи 13 ёшли Маҳлиёнинг яшашга бўлган ишончини оширди

Ҳадислардан бирида “Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак” дейилган. Дарҳақиқат, эзгулик инсон умрини безагувчи амаллардан бири саналиб, яхшилик доим ўзи билан меҳр ва муҳаббатни эргаштириб юради.

Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани мудофаа ишлари бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Хўжайли тумани бўлими ҳамкорлигида Жанажап қишлоғидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси,ўткир эритроидлейкоз касаллиги ташхиси аниқланган Маҳлиё Камолованинг соғайиб кетиши учун маънавий куч бағишлаш мақсадида хайрия концерти уюштирилди.

Концерт давомида Қорақалпоғистон Республикасининг бир гуруҳ эстрада хонандалари, 1-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, округ ҳарбий оркестр жамоаси ва Қуролли Кучлар хизматчиси Маҳром Мадреимов ижросида куй ва қўшиқлар тингланди.

Шу куни эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлиб, ҳарбийларнинг қўшиқларидан руҳланган 13 ёшли Маҳлиёнинг кўзларида миннатдорлик учқуни порлади. Маҳлиёда яшашга интилиш ва касалликни енгиб ўтишига бўлган ишончи ортди. “Мен бахтлиман. Раҳмат сизларга!”. Маҳлиё ана шу сўзларни айтиб, ҳарбий акаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

– Қизимнинг табассуми менинг энг яхши куним, – дейди, 1-сонли умумтаълим мактабида ёшларни чақириққача тайёрлаш фанидан дарс бериб келаётган Маҳлиёнинг отаси Жанабай Мангитов. –Ҳарбийларимизнинг ташрифидан нафақат қизим, балки қишлоғимиз ёшлари ҳам хурсанд бўлишди. Бизга маънавий ёрдам кўрсатаётган инсонларимизга минг бор ташаккур.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+10° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz