Му5
48

Юк автомобиллари учун автотураргоҳлар барпо этилади

ЖАМИЯТ 09.10.2019, 19:30
160
Юк автомобиллари учун автотураргоҳлар барпо этилади

Юк автомобиллари учун махсус пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш масаласи бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифлар киритилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги

Бунга сабаб, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги юк автомобиллари сони кескин равишда ошиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида замон талабларига мос йўл бўйи инфратузилмаларини яратиш заруриятини юзага келтирмоқда. Айни дамдаги вазият эса юк ташувлари билан шуғулланувчи корхоналар ва ҳайдовчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Халқаро аҳамиятга эга йўл бўйи ҳудуларида юк автомобиллари учун автотураргоҳларнинг мавжуд эмаслиги шулар жумласидандир, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида вужудга келган ноқонуний тўхташ жойларининг барчаси ўрганиб чиқилиб, ушбу жойларда аксарият ҳолларда турли шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатсиз хизмат кўрсатилиб, ҳақ олинаётганлиги, антисанитария ҳолатлари мавжудлиги, ҳайдовчилар ва транспорт воситалар учун илк зарурий шароитлар йўқлиги аниқланган (транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчилар учун дам олиш жойлари, транспорт воситаларини ювиш жойлари ва ҳоказо).

Ушбу жойлар асосида ўрнатилган тартибда жиҳозланган (автомобилларни техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойлари, ҳайдовчилар учун зарур шароитлар мавжуд), қўриқланадиган, аҳолига юк ташиш хизмати билан шуғулланадиган транспорт воситалари учун махсус пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш масаласи тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. 

Шу ўринда транспорт вазирлиги автомобиль тураргоҳлари, кэмпинглар ва бошқа йўл бўйи инфратузилма объектларни барпо этмоқчи бўлган тадбиркорларга ваколати доирасида ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилади. Давлат хусусий-шериклиги асосида бу каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўз истиқболли бизнесингизни йўлга қўйишга чақиради.

Шарҳлар