41

Таниқли қизиқчилардан бирига жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 21:35
1523
Таниқли қизиқчилардан бирига жиноят иши қўзғатилди

Таниқли қизиқчи Ш. Хожиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Йўқ, у бугунги кунда кенг тарқалган фирибгарлик ёки ўғриликдан гумонланаётгани йўқ. Санъаткорга нисбатан қўзғатилган «иш» анчайин хусусий характерга эга: Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми  (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), дея хабар беради “Хабар.уз” нашри.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълум қилишича,  бундан тўрт йил (2015 й.) муқаддам  суд тартибида Ш. Хожиевдан  вояга етмаган икки нафар фарзанди учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган. Бироқ 2015 йил 6 октябридан 2019 йил 1 май кунигача бўлган давр учун алимент  тўловларини амалга оширмагани натижасида  қарздорлик  миқдори 22.374.675 сўм  етган.  Бунинг оқибатида Ш.Хожиев  маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг қарори (2019 йил, май) билан МЖтК 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб,  15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилади.

Шундан кейин ҳам у  алимент тўловларини амалга оширмайди, қарздорлиги эса умумий ҳисобда 25 миллион сўмдан ошиб кетади. Бу сафар энди МИБ ходимлари янаям жиддий чора кўришга мажбур бўлган кўринади: унга нисбатан, юқорида айтилганидек,  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz