Му5
46

Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

САЛОМАТЛИК 11.10.2019, 17:23
667
Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?”

Олима, Амударё тумани

Ёрқиной Тошпўлатова, терапевт:

— Умуман олганда, оғиздан сўлак оқиши хавфли эмас. Сўлак оғиз бўшлиғини доимо намлантириб турувчи ошқозон ферменти. Биз ўзимиз билмаган ҳолда доимий равишда ортиқча сўлакни ютиб турамиз. Бу жараён уйқу вақтида ҳам давом этади. Агар сўлак меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилса, организм унга «жавоб қайтаришга» улгуролмайди.

Уйқуда сўлак оқиши сабаблари:

  • жағнинг ўзгача тузилиши;
  • оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (бреккетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат қолдиғи);
  • бурун тўсиғи қийшиқлиги;
  • уйқу дори истеъмол қилиш.

Бурун тўсиғи қийшиқ бўлганда ўпкага кислород етиб бормайди. Шу сабабли оғиз ихтиёрсиз равишда очилиб, сўлак оқа бошлайди. Бир ён билан ухлашга одатланган кишиларда ҳам шу ҳолат кузатилади. 

Касалликлардан аллергия, ошқозон яраси, ошқозон шиллиқ қавати яллиғланиши, мияда қон айланиши бузилиши, оғиз бўшлиғи инфекциялари – кариес, стоматит, стресс ва ҳоказоларда оғиздан сув оқиши кузатилади. Баъзан бу кучли стресс ва асабийлашишдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Муаммони ҳал этиш учун қулай ҳолатда ётиш керак. Уйқудан олдин хонани шамоллатинг. Тиш шифокори ва невропатолог кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқ. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
rightuz