Му5
46

Ва ниҳоят саратонга қарши вакцина яратилди

САЛОМАТЛИК 13.10.2019, 17:45
509
Ва ниҳоят саратонга қарши вакцина яратилди

Олимлар саратонга қарши вакцинани яратди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. Бу ҳақда Rambler хабар бермоқда.

Инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида онкокасалликлар ривожланишига чек қўяди. Вакцина беш йил давомида яратилди.

Экспертларга кўра, доривор модда хавфли ўсмаларга енгил таъсир ўтказади ва беморнинг кундалик турмуш тарзига халақит бермайди.

Айни вақтда вакцина самарадорлиги кемирувчилар устида ўтказилган тажрибаларда ўз тасдиғини топди.

Тадқиқотчилар яқин 5-10 йилда меланомадан қийналаётган одамларда клиник синов ўтказишни режалаштирмоқда. Агар синовлар ижобий якунланса, препарат сотувга чиқарилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
rightuz