Му5
46

Калифорнияда мўйнали маҳсулотларни сотиш тақиқланди

ДУНЁ 13.10.2019, 20:49
Теглар: Калифорния, мўйна, тақиқ
394
Калифорнияда мўйнали маҳсулотларни сотиш тақиқланди

АҚШнинг Калифорния штатида ҳайвонлар терисидан тайёрланган мўйнали маҳсулотлар сотилиши тақиқланди. 2023 йилдан бошлаб штат ҳудудида мўйнали маҳсулотлар ишлаб чиқарилмайди ва сотилмайди.

Калифорния ҳайвонлар юнгидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга тақиқ қўйган АҚШдаги дастлабки штат бўлди.

Бу тақиқ 2003 йилдан кучга киради

2023 йилдан бошлаб Калифорнияда мўйнадан тикилган кийим-кечак, пойабзал ва сумкалар ишлаб чиқарилмайди ҳамда сотилмайди.

Штат губернатори Гэвин Нюсом мушуклар, итлар ва отлардан ташқари  бошқа кўплаб ҳайвонларнинг цирк томошаларида иштирок этишини тақиқлаш ҳақидаги қонунни имзолаган. Аммо, ковбойлар беллашуви бундан мустасно.

“Калифорния ҳайвонларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда етакчи ҳисобланади ва бугун раҳбарият ана шундай кўмаклардан яна бири–ҳайвонлар мўйнасини сотишни тақиқлашни ҳам жорий қилди”, деган Нюсом ўз баёнотида.

Қонунни бузганлар жаримага тортилади

Тақиқ мол жуни, қўй, кийик ва эчки терисига тааллуқли эмас. Қонунни бузганлар 500 АҚШ доллари ёки такрорий ҳолатларда 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Биз Нюсом ҳукумати ва штат қонун чиқарувчилари Калифорния фуқаролари ўз штат бозорларида мўйнали маҳсулотлар сотилишини истмаслигини эътиборга олганини олқишлайми”, дейди АҚШнинг гуманитар жамияти.

Норозилар ҳам бор

Аммо бу қарор жун маҳсулотлари кенгаши вакили Кейт Каплан томонидан танқид қилинди. Айтишича, бу мўйнадан фойдаланиб киядиган нарсаларга тақиқ қўйиш учун биринчи қадам бўлган радикал веган дастури.

Ўтган йил май ойида Прада модалар уйи 2020 йил баҳор-ёз мавсумида мўйнадан фойдаланишни тўхтатишини эълон қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz