Му5
44

Самбо: ЖЧда 27 та медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритдик

СПОРТ 14.10.2019, 20:28
692
Самбо: ЖЧда 27 та медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритдик

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етгани эълон қилинди. Кеча ўсмирлар ва ёшлар ўртасида учинчи кунги беллашувлар доирасида 12 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.


Кечаги бахсларда -48 кг вазн тоифасида Умида Жуманиёзова ҳамда ўсмирлардан -87 кг вазнда Суҳроб Ражабов жамоамизга олтин медални тақдим этди. Шунингдек, вакилларимиз яна 4та кумуш медалга ҳам сазовор бўлишди.
Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 4та олтин, 8та кумуш ва 15та бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида эса Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоаси россиялик самбочилардан сўнг иккинчи яхши натижани қайд этган бўлишса, 20 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси бу борада кучли учликдан жой олди.


Умумжамоа ҳисобида совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар:
Ўсмирлар (ўғил болалар)
1. Россия
2. Ўзбекистон
3. Қозоғистон
Қизлар
1. Россия
2. Ўзбекистон
3. Украина
Ёшлар (йигитлар)
1. Россия
2. Грузия
3. Қозоғистон
Қизлар
1. Россия
2. Мўғулистон
3. Ўзбекистон

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz