Му5
46

Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллашни муҳокама қилди (Видео)

ДУНЁ 15.10.2019, 11:39
Теглар: Видео
588
Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкция қўллашни муҳокама қилди (Видео)

Европа Иттифоқи турк ҳарбийларининг Сурия шимоли-шарқига жойлаштирилишига нисбатан ўз жавоб чораларини қўлламоқчи, деб хабар берди Euronews.com нашри

Люксембургдаги учрашувда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Туркияга қарши турли кўринишдаги санкцияларни қўллаш масаласини муҳокама этишди. Иттифоқнинг ташқи сиёсий масалалар бўйича олий комиссари бу каби чораларни қўллаш маълум вақт талаб этишини таъкидлади. Айрим вазирлар эса Туркия билан мудофаа ва хавфсизлик йўналишларидаги ҳамкорликни қисқартириш лозимлигини таъкидлашмоқда. 

“Туркия ҳарбий операциясини тўхтатиш жуда қийин, қолаверса, бу билан Европа Иттифоқи шуғулланмайди. Бироқ биз қурол етказиб беришга тақиқ қўйишимиз мумкин”, дея таъкидлади Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг. Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок эса Туркияни қўшни давлат ҳудудига бостириб кириб, халқаро ҳуқуқ нормаларини бузаётганликда айблади. 

Шарҳлар

Абу Сахий бозорида тадбиркорлар тўполон кўтарди: улар нимадан норози? (Видео)

16.11.2019, 11:19

Ижтимоий тармоқларда Абу Сахий бозорида тадбиркорларнинг тўполон кўтаргани акс этган видеолар тарқалмоқда.Маълумотларга кўра, улар дўконлари бузилаётганидан норози ва "Ҳеч қаерга чиқмаймиз", дея норози бўлишяпти.
Ангрен ГРЭС қўрғонидагилар иссиқ сув берилмаётганидан норози бўлди (Видео)

16.11.2019, 10:48

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида аҳоли ҳали ҳам иссиқ сув берилмаганидан норози. Таҳририятга юборилган видеода иссиқлик идораси биносида бир неча кишининг йиғилиб турганини кўриш мумкин."Иситиш мавсуми...
Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

13.11.2019, 17:56

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ...
Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (Видео)

13.11.2019, 17:12

Ўзбекистонлик йигитлардан иборат Blueman гуруҳи Central Asia’s Got Talent халқаро танловида ноодатий чиқиш билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Улар Шакиранинг Waka Waka ва Europe гуруҳининг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz