Му5
44

Навоий вилоятида "Меҳрибон юрак" хайрия акциясига старт берилди

САЛОМАТЛИК 15.10.2019, 17:52
Теглар: юрак нуқсони, акция, хайрия
395
Навоий вилоятида "Меҳрибон юрак" хайрия акциясига старт берилди

Навоий вилоятида туғма юрак хасталиги билан туғилган болаларни даволашга қаратилган “Меҳрибон юрак” хайрия акциясига старт берилди.
Вилоятдаги юрак хасталигига чалинган болаларни жарроҳлиқ усулида даволашга бағишланган акциянинг биринчи қадамлари аллақачон бошланган. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамкорлигида илк бор ўтказилаётган тадбирнинг мақсади юрак хасталигига чалинган, бугунги кунда жарроҳлик амалиётига зарурати бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган бемор болаларни даволатишга ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилган. Шунингдек, ёшлар қалбида меҳр-мурувват, саховат, инсонийлик фазилатларини янада кучайтиришдан иборатдир.

“Меҳрибон юрак” хайрия акцияси жорий йилнинг 23 октябрида бўлиб ўтади. Яъни бугунги кунда хасталик аниқланиб, тиббий кўрикдан ўтказилган болаларда илк жарроҳлик амалиёти бошланади. Ва босқичма-босқич давом этади.
– Бу акция аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига катта мадад бўлади, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, тажрибали кардиохирург, тиббиёт фанлари номзоди Муроджон Аҳмедов. – Авваллари чет элларга бориб катта маблағ эвазига амалга оширилаётган бу жарроҳлик амалиёти энди Навоийнинг ўзида бепул ўтказилиши ўтказиляпти. Бу ота-оналар ва бемор болалар учун қулайлик яратади.
Хайрия акциясини қўллаб-қувватловчилар кундан-кунга ортиб бормоқда. Махсус ҳисоб рақамлари очилиб, хайр-саховатли инсонлар меҳру мурувватини болажонлардан аямаётганлиги одамийликнинг олий намунасидир. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz