Му5
46

Фируз Аллаев: “Нон нархи ошгандан сўнг қўшни Қозоғистон билан солиштирдим”

ЖАМИЯТ 15.10.2019, 21:04
603
Фируз Аллаев: “Нон нархи ошгандан сўнг қўшни Қозоғистон билан солиштирдим”

Маълумки, бугун 15 октябрдан бошалб мамлакатимизда нон нархи кўтарилди. Ахолида бунга бўлган фикр-мулоҳазалар тобора авж олмоқда. Хусусан, блогер Фируз Аллаев ҳам бу борада ўз муносабатини билдирди:

“Таҳлилчилар, иқтисодиётчилар, ҳатто оддий фуқаролар ҳам бизни яқин қўшни Қозоғистон билан солиштиришни яхши кўришади. Бугун нон нархи ошгандан сўнг қўшни Қозоғистон билан солиштирдим.

Қозоғистонда ҳам бизга ўхшаб нон нархи ошади деб шов-шув бўлган ва кейинчалик бу рад этилган экан. Ҳозирги кунда Қозоғистонда бир дона бухонка нон нархи бизнинг пулда 1912 сўм (76.5 тенге). Демак биздан 512 сўмга қиммат. Ўтган йилда Қозоғистонда 15.1 миллион гектар ерда 14.9 миллион тонна буғдой етиштирилган.

Ўзбекистонда ўтган йили 7 миллион тонна буғдой етказилган. Қозоғистон аҳолиси 18.5 миллион, Ўзбекистон аҳолиси 33 миллион. Ўзбекистон Қозоғистондан ҳам буғдой ва ун импорт қилади.

Лекин, Қозоғистонда маошлар Ўзбекистондагига нисбатан камида икки маротаба кўп.

Демак, нон нархи ошса ҳам бизда нон Қозоғистондагидан арзон. Лекин, Қозоғистонда маошлар бизникидан анча кўп. Бунинг устига Қозоғистон аҳолиси бизнинг аҳолидан 1.8 маротаба кам, буғдой етказиш ҳажми 2.1 маротаба кўп.

Хулоса ўзингиздан”,-дея тугаллаган фикрини.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
rightuz