Му5
46

Руфат Рисқиев ҳаётига бағишланган кўрсатув халқаро фестивалда намойиш этилади

СПОРТ 16.10.2019, 18:11
377
Руфат Рисқиев ҳаётига бағишланган кўрсатув халқаро фестивалда намойиш этилади

2019 йилнинг 17-19 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида кино ва телевидениэ йўналишида анъанавий ВИИИ "Самара губернияси юлдузлари ва Россия-2019" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалга ўзбекистонлик истеъдодли телеижодкорлардан бири Зилола Темирова муаллифлигидаги "Профессионал" кўрсатуви ҳам номинант сифатида таклиф қилинган. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.



Кўрсатувда ўзбек боксини дунёга танитган инсонлардан бири Руфат Рисқиэвнинг бокс оламига кириб келиши ва унга багʼишлаган умр йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Жумладан, фильмда жаҳон чемпионлиги йўлидаги оғир машаққатлари, Монреал Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани ва фаолиятидаги кўплаб қизиқарли ва ўзига хос аҳамият касб этувчи воқеалар ҳақида сўз юритилган.



Маълумот учун, Руфат Рисқиев 12 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Ўз устида тинмай ишлаши натижасида 1974 йилда жаҳон чемпиони ва 1976 йилда Монреал Олимпиадасининг кумуш медали совриндори бўлган.



Спорт карьерасининг охирида эса Руфат ака "Зангори қўнғироққа ..." фильмида бош ролни ижро этган. У фильмдаги роли билан ўз ҳаётини – ўзбек маҳалласида туғилиб ўсган болакай қай тариқа жаҳон чемпионига айланганини очиб берган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz